«сезилган инфляция» тегли мақолалар


Январда аҳолига энг кўп электр ва табиий газ нархи ошгани сезилди
10 февраль 2025, 15:07

Январда аҳолига энг кўп электр ва табиий газ нархи ошгани сезилди

Январь якунларига кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси декабрга нисбатан ўзгаришсиз қолиб, 14,7 фоизни ташкил этди. Аҳоли ой давомида энг кўп электр энергияси, газ, гўшт ва тухум нархларида юқори ўсиш кузатилгани қайд этди.

Декабрда аҳоли энг кўп гўшт, сут ва бензин нархи ошганини сезди
15 январь 2025, 14:12

Декабрда аҳоли энг кўп гўшт, сут ва бензин нархи ошганини сезди

Декабрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан тезлашиб, 14,7 фоизни ташкил этди. Бу 2023 февралидан буён энг юқори кўрсаткич. Ой давомида аҳолига энг кўп гўшт, сут, бензин, электр энергияси ва табиий газ нархи ошгани сезилди.

Ноябрда Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси охирги 15 ойдаги максимумга етди
12 декабрь 2024, 17:26

Ноябрда Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси охирги 15 ойдаги максимумга етди

Ноябрда Ўзбекистон аҳолиси орасида сезилган инфляция даражаси 14,1 фоизгача кўтарилди, дея хабар берди Марказий банк. Бу охирги 15 ойдаги максимал кўрсаткич ҳисобланади. Респондентларнинг аксарияти гўшт, сут, бензин, ёқилғи, электр энергияси ва газ нархлари кескин ошганини қайд этган.

Августда ўзбекистонликлар гўшт, электр, газ, бензин, пропан нархлари ошганини кўпроқ ҳис қилди — МБ сўровномаси
13 сентябрь 2024, 19:18

Августда ўзбекистонликлар гўшт, электр, газ, бензин, пропан нархлари ошганини кўпроқ ҳис қилди — МБ сўровномаси

Августда Ўзбекистон аҳолисига сезилган инфляция 13,6 фоизгача ўсди, деб хабар берди МБ. Гўшт ва сут, бензин, метан ва пропан, нефть нархлари кескин ошганини айтган респондентларнинг улуши сезиларли даражада ортди. Июлдаги сўровномада нархлар юқорилаши бўйича электр ва газ биринчи ўринни эгаллаганди.

Май ойида сезилган инфляция даражаси 14 фоизни ташкил этди
12 июнь 2024, 11:23

Май ойида сезилган инфляция даражаси 14 фоизни ташкил этди

Май ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси апрелга нисбатан бироз тезлашиб, 14 фоизни ташкил қилди. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида кузатилди (17,4 фоиз). Ой давомида аҳоли энг кўп дорилар, бензин ва ёнилғи, шунингдек, қурилиш моллари нархи кўтарилганини сезди.

Апрелда сезилган инфляция даражаси бироз тезлашди. Дорилар нархи ошганини қайд этганлар кескин кўпайди
15 май 2024, 16:22

Апрелда сезилган инфляция даражаси бироз тезлашди. Дорилар нархи ошганини қайд этганлар кескин кўпайди

Апрель ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан бироз тезлашиб, 13,7 фоизни (+1 фоиз) ташкил этди. Респондентлар орасида дорилар ва тиббий хизматлар нархи кескин ошганини қайд этганлар сони сезиларли даражада кўпайди.

Мартда сезилган инфляция даражаси 12,7 фоиз бўлди. Энг кўп ёнилғи ва мева-сабзавот нархлари ошгани сезилди
15 апрель 2024, 14:39

Мартда сезилган инфляция даражаси 12,7 фоиз бўлди. Энг кўп ёнилғи ва мева-сабзавот нархлари ошгани сезилди

Ўзбекистонда март ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизни ташкил этди (февралга нисбатан ўзгаришсиз). Аҳоли энг кўп ёнилғи, мева-сабзавотлар, гўшт ва сут нархи ошганини сезди. Шакар ва қандолат нархи ошганини қайд этган респондентлар кўпайди.

МБ сўровномаси иштирокчилари февраль ойида бензин ва такси нархлари кескин ошганини таъкидлади
11 март 2024, 21:37

МБ сўровномаси иштирокчилари февраль ойида бензин ва такси нархлари кескин ошганини таъкидлади

Февраль ойида сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизга тушди. Газ танқислиги туфайли метан «заправка»лар ёпилиши фонида МБ ўтказган сўровномада бензин нархи ва йўлкира харажатлари кескин ошганини таъкидлаган респондентлар улуши ортди.

Ноябрда аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоиз бўлди
18 декабрь 2023, 10:58

Ноябрда аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоиз бўлди

Ўзбекистонда ноябрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизни ташкил этиб, октябрга нисбатан 0,7 фоизга пасайди. Энг юқори даража пенсионерлар ва таълим соҳаси вакиллари томонидан қайд этилди.

МБ сўровида қатнашганларнинг аксарияти сентябрда нон ва ун нархи сезиларли ошганини қайд этди
11 октябр 2023, 10:33

МБ сўровида қатнашганларнинг аксарияти сентябрда нон ва ун нархи сезиларли ошганини қайд этди

Сентябрда Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси 13,3 фоизгача пасайди. Даромади 10 млн сўмгача бўлган респондентларнинг аксарияти нон ва ун, 10−15 млн сўм бўлганлар бензин ва ёқилғи, 15 млн сўмдан юқори бўлганлар эса мева ва сабзавотлар нархи сезиларли даражада ошганини қайд этди.

Ўзбекистонда сезилган ва расмий инфляция ўртасидаги фарқ 5,5 фоизга етди
13 сентябрь 2023, 17:13

Ўзбекистонда сезилган ва расмий инфляция ўртасидаги фарқ 5,5 фоизга етди

Август ойида Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси кескин ошиб, 14,5 фоизни ташкил этди. Бу расмий йиллик инфляциядан 5,5 фоизга юқори. Респондентларнинг аксарияти гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини ҳис қилган.

Июнь ойида Ўзбекистонда сезилган инфляция минимал даражага етди
17 июль 2023, 12:54

Июнь ойида Ўзбекистонда сезилган инфляция минимал даражага етди

Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси июнь ойида минимал даражага — 12,9 фоизга етди, бу расмий йиллик инфляциядан 3,9 фоизга юқори. Нархлар ўсиши тармоқ ва ҳудудлар кесимида, шунингдек, турли даромадга эга аҳоли гуруҳлари ўртасида қандай қабул қилинаётгани ҳақида асосий маълумотлар.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг